Уйчи тумани маданият марказида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ногиронлиги бор шахслар учун байрам концерти уюштирилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар учун яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ҳамда ғамхўрликлар тўғрисида тўхталиб, тадбир иштирокчиларига эзгу самимий тилаклар билдирди.
Байрам тадбирида ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилди.
"Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хушнудлик бағишлади.
Уйчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази.







