Косонсой туманидаги 45- сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган"Нурли маскан" мактаб-интернатида таҳсил олаётган уйчилик 17 нафар ёш Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва соҳавий хизмат вакиллари томонидан доимий амалий ёрдам бериб боришлик учун бириктирилган.
Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Умиджон Эшанов ҳам "Нурли маскан" ўқувчилари билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан уларга эсталик совғаларини топширди.
Кўрсатилган эътибордан ўқитувчилар ва ёшларнинг кўнгиллари шод бўлди.







