3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Уйчи туманидаги 34-мактаб жамоаси томонидан йўқлов ташкил этилди.

Моҳиржон Низамов раҳбарлигидаги жамоа якка тартибда таҳсил олувчи ўқувчилар хонадонига ташриф буюрди. Улар билан дилдан суҳбат қурилиб, байрам совғалари туҳфа  этилиши ўқувчи ва ота-оналарнинг кўнглини тоғдек кўтарди.

Дарҳақиқат, меҳр-оқибат, ўзаро бағрикенглик, саховат кўрсатиш каби эзгу фазилатлар халқимизга хосдир. Бундай қадриятларимиз байрам ва махсус саналарда кенг қулоч ёзиб, янгича мазмун билан бўй кўрсатаётгани алоҳида эътирофга сазовордир.

Адҳамжон ҚАҲҲАРОВ, ММИБД ўринбосари.