Уйчи туман ММТБ бошлиғи Музаффар  Мўминов туманнинг чегара ҳудудида жойлашган 30-мактабга ташриф буюрди.

Хусусан, ташриф чоғида мактабда таълим сифатини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб,  "Ментал арифметика" мусобақасида юқори ўринларни эгаллаган Искандар Абдухолиқов, Ҳаётбек Исматиллаев, Моҳидил Бойдедаева, Шаҳноза Рустамжоноваларга диплом, эсдалик совғаларини топширди.

Бошланғич синф ўқитувчилари Муқаддасхон Қаюмова, Раънохон Атабоева ҳамда ментал арифметика тўгараги раҳбари Исомиддин Ибрагимовларга миннатдорчилик билдирилди.