Уйчи туманидаги 22-мактаб жамоаси “Ташаббусли бюджет” имкониятларидан оқилона фойдаланмоқда. Жорий йилнинг биринчи мавсумида мактаб ҳудудини девор қўрғон билан ўраш ҳамда умумий қиймати 1 млрд. 150 млн. сўм маблағ эвазига 30 кВт.ли қуёш панели ўрнатиш ишлари амалга оширилган бўлса, лойиҳанинг кейинги мавсумида усти ёпиқ мини футбол майдони қурилиши лойиҳаси овоз йиғиш орқали ғолиб бўлди.
10-ХМКК МЧЖнинг Илҳомжон Сулаймонов бошчилигидаги қурувчилари 1 млрд. 160 млн. сўм маблағ эвазига 22х42 ўлчамдаги мини футбол майдонини қуриб битказиб, фойдаланишга топширдилар.
Бугун мазкур мини футбол майдонининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов, 1-сектор ҳамда нуронийлар вакиллари иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди.






