Эрта тонгдан туман марказидаги “Пахтакор” ўйингоҳига минглаб кўчатлар юкланган автомашиналар жамланди. Туман ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббус кўрсатиб, акцияда фаол қатнашишмоқда. Бириктирилган хонадонларда ҳам кўчат экиш ташкил қилинди.






