“Ташаббусли бюджет” имкониятлари

МАКТАБГА МИНИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ

Уйчи туманидаги 22-мактаб жамоаси “Ташаббусли бюджет” имкониятларидан оқилона фойдаланмоқда. Жорий йилнинг биринчи мавсумида мактаб ҳудудини девор қўрғон билан ўраш ҳамда умумий қиймати  1 млрд. 150 млн. сўм маблағ эвазига  30 кВт.ли  қуёш панели ўрнатиш ишлари  амалга оширилган бўлса, лойиҳанинг кейинги мавсумида усти ёпиқ мини футбол майдони қурилиши  лойиҳаси овоз йиғиш орқали ғолиб бўлди.

10-ХМКК МЧЖнинг Илҳомжон Сулаймонов бошчилигидаги қурувчилари 1 млрд. 160 млн. сўм  маблағ эвазига  22х42 ўлчамдаги мини футбол майдонини қуриб битказиб, фойдаланишга топширдилар.

Бугун мазкур  мини футбол майдонининг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов, 1-сектор ҳамда нуронийлар вакиллари иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди.