Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 08.01.2021 й. 9-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида.🎬 Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.📢 Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.🛑 Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) хулосасини инобатга олган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.🏆 Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.🤹‍♀️ Рухсатнома қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда мавжуд қудуқлардан ерларни суғориш учун сув тежовчи технологиялар жорий этилганда берилади.💥 Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.«Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.О.Отаханов,Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.