Юртимизда эълон қилинган “Кексалар ҳафталиги” кексалар ойлигига айланиб кетди.
Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Уйчи туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Нуронийлар кенгаши томонидан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида Уйчи туманида яшовчи пиру бадавлатлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.Файзиобод маҳалласида истиқомат қилувчи Зокирахон ая Холбаева кексалик гаштини сурмоқдадлар. Бетобликлари боис ногиронлик аравачасига эҳтиёжлари борлиги аниқланди ва уларга ногиронлик аравачаси топширилди.Шунингдек, Обод маҳалласида яшовчи 80 ёшни қаршилаган Турдияхон ая Азимовага ҳам ногиронлик аравачаси тақдим этилди.Ногиронлик аравачасини қабул қилиб олган нуронийлар юртимизга тинчлик, осойишталик тилаб, дуолар қилишди.






