Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 15.02.2019 й. 134-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида.🎤 Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма, архив ҳужжатларидан нусхалар, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар ва архив маълумотларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.🔢 Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.🛑 Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.🎬 Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.🏆 Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда ҳужжатларнинг асли талаб этилмайди. Бунда ушбу маълумотлар идоравий нотариал архив ходимлари томонидан сўров юбориш ва идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади.📎 Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.🛑 Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.🔢 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади;
О.Отаханов,Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.






