Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан давлат архивлари фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 29.12.2021 й. 788-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида.🎤 Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-онаси ёки васийларига) (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.📎 Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқларига асосан тадқиқот олиб борувчи фойдаланувчилар учун татбиқ этилмайди.Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.🏆 Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.🛑 Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.🔢 Архив ҳужжатларидан ташкилотнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларини ёки ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш мақсадида фойдаланишда сўровномага мазкур ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилиниши лозим.📢 Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.🎬 Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.📥 Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ягона идентификация тизими (One ID) орқали тасдиқлаш талаб этилади. 📍 Ариза берувчи суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс эканлиги маълум бўлиши, ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади.🎤 Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

О.Отаханов,Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.