Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенларини тасдиқлаш тўғрисида» 09.04.2020 й. 210-сонли қарор мазмун-моҳияти ҳақида.📎Ушбу Регламент божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин;талабгор — лицензияловчи органга божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);📍Божхона омборида:Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни (божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно);Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни;ваколатли давлат органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлашга рухсат берилмайди.🔢 Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.📥 Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз мақсадига кўра фойдаланиш имконини берувчи ва уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.🎬 Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлашни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда, божхона омборининг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.
О.Отаханов,Уйчи туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.






