Уйчи туман ҳокимлигида айни шу мавзуда навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши  котибияти кичик мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга  тайёргарлиги ҳақида сўз борди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Ғафуров, А.Собиров куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича маълумот бердилар. Маълумотга кўра, ижтимоий соҳа объектларига 5181 тонна кўмир жамғарилиши кўзда тутилган бўлиб,  амалда 5096 тоннага етказилди. Барча объектларда аниқланган муаммолар бартараф этиб борилмоқда.

Шунингдек, тиббиёт, мактабгача ва мактаб таълими, маданият, спорт соҳаси масъулларининг ахборотлари тингланди.

Очиқ мулоқотда қатнашган ОАВ ҳамда блогерлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.