Тумандаги якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш бўйича 2024 йил куз мавсумида 1000 туп мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ўтказилган тадбирда марказ раҳбари бошчилигида барча ходимлар ва  ижтимоий ходимлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу тадбир давомида 600 туп кўчат экилди. Ташкилот ҳовлисида “Яшил боғ” яратилиб, 30 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тумандаги 140 нафар якка-ёлғиз хонадонига 260 туп, яъни манзарали ва мевали дарахт  кўчати ўтқазиб берилди.