Мазкур тадбир турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилди. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман бош имом хатиби О.Исаков юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.






