Туман ногиронлар жамияти томонидан уюштирилган мазкур тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман бош имом хатиби О. Исаков, вилоят, туман ногиронлар жамияти вакиллари қатнашиб, самимий тилаклар билдиришди. Бир пиёла чой устидаги дилдан суҳбат давомида ногиронлиги бор фуқароларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу куни уйда ётиб қолган ногиронлиги бор фуқаролар хонадонларидан ҳам хабар олиниб, уларнинг ўксик кўнгиллари кўтарилди.