Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Н.Каимов, агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Б.Аҳмаджонов, фермерлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Семинар давомида шудгорлаш, дала маданияти, карта қирғоқларига тўқсонбости усулида экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва унинг истиқболлари, шу билан биргаликда маҳалла фаолларига ҳам керакли кўрсатма, топшириқлар берилди.
Маълумот учун, туман бўйича барча тоифа хўжаликларида 2025 йил ҳосили учун 4395 гектар тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган.






