Тадбир доирасида Уйчи туман ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув муассасалари ва хонадонларда профилактик суҳбатлар ташкил этилди.

Хусусан, эрта турмуш, вояга етмаганлар қаровсизлиги, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилди.

Шу билан бирга, узоқ муддатдан қайтган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.