"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Уйчи туман бўлими томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманидаги 56 та МФЙда жами экиладиган кўчатлар сони 129630 туп бўлиб, шундан камбағал оилалар хонадонига 20 тупдан 2158 оилага 43160 туп, якка-ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан 118 хонадонга 1180 туп, “Маҳалла еттилиги” аъзоларига 100 тупдан 328 ходим учун 32 800 туп экиш режалаштирилган. Бундан ташқари, кўчабошилари, мактаб ва боғчаларда, ёшларга ажратилган ерларда ҳам экилади.

Маҳаллаларда бу борадаги ишлар бошлаб юборилди. Жумладан: Соку, Гулбоғ МФЙларида камбағал ва ногиронлиги бор оилалар ҳисобида турадиган хонадонларга 10 туп бодом, 5 туп шафтоли, 5 туп ўрик кўчати ўтқазилди.