-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини,
ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;-ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;-рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;-рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.-Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт. Аҳолини рўйхатга олиш ва бошқа статистикага оид Сизни қизиқтирган саволларингиз бўлса, Уйчи туман статистика бўлимида ташкил этиладиган Семинар ва "Очиқ эшиклар куни"га ташриф буюриб саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.






