"Халқаро бухгалтерлар куни" муносабати билан Уйчи туманидаги "Мезбон" тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бухгалтерия бўлимида фаолият олиб бораётган соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди. Илғорлардан бир гуруҳига туман тиббиёт бирлашмасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Байрам тадбирида самимий тилаклар билдирилди. Туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси Ғиёсиддин Мухторбоев маданий хизмат кўрсатди.






