Уйчи тумани ИИБ бошлиғи У.Эшанов Жийдакапа маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги қабулини ўтказди.

Қабул давомида 8 нафар фуқаро иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалалардаги муаммоларини билдирди. Мурожаатларни тегишли ташкилот вакиллари ва маҳалла еттилиги билан биргаликда ижобий ҳал этишга асосий эътибор қаратилди.

Муддат талаб қилган 3 та мурожаат бўйича тегишли тартибда аризалар олинди ва мурожаатчиларга тушунтирилди.

Қабул давомида олинган аризалар ижроси алоҳида назоратга олинди.