Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев бугун сектор ҳудудидаги Ҳожиобод маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.
Мулоқот давомида суюлтирилган газ балони бўйича мурожаат ўрнида ҳал этилди. "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси асосида кўчатлар ўтқазиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Мулоқотда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.






