Уйчи туманида жойлашган талабалар турар-жойи 200 кишига мўлжалланган.
Бу ерда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши, мароқли дам олиши ва дарсларини тайёрлашлари учун барча зарур шароитлар яратилди.
Мазкур бинода уч ой давомида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бино томи, эшик-ромлари алмаштирилди, ички йўлаклар асфальтланиб, канализация тизими янгиланди. Санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, ошхона тўлиқ таъмирланди. Музлатгич, кир ювиш машиналари, электр плиталар ва телевизорлар харид қилинди.
Бу ишларни амалга ошириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” томонидан 800 млн.сўм маблағ сарфланди.
Тантанали маросимда институт ректори Шарифбой Эргашев, Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, институт проректорлари, факультетлар деканлари иштирок этди. Улар талаба-ёшларга ўзларининг энг эзгу тилакларини билдиришди.







