Уйчи туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санът мактабининг мажлислар залида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Ўзбекистон "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раҳбари Исфандиёр Латипов сўзга чиқиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялашув жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, таълим муассасалари, оила, маҳалла, жамоатчиликнинг ҳамкорлиги ва таъсир кучи зарурлиги, бундай шароитда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этди.






