Бугун Уйчи туманида туман адлия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,
“Маҳалла” ХЖФ туман бўлими билан ҳамкорликда “Мен сайловда қатнашаман” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбири туман марказидаги “Пахтакор” ўйингоҳидан бошланиб, туман марказий кўчаларини қамраб олди.
Тадбирда сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга қаратилган тарғибот ишлари амалга оширилди.







