Уйчи туманида иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, муносибларини Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия қилиш мақсадида 1-мактабда туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танловда адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган, фаолият юритаётган иқтидорли қизлар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ижодий ишлари билан танишиш баробарида номзодлар суҳбатдан ўтказилди.

Энг муносиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.

Ғолибларни туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева тақдирлади.