Ушбу сана муносабати билан Уйчи туман маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли муассасаларидаги касаба уюшма қўмиталари раислари ва фаоллари қатнашдилар. Унда таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмудов Тўхтабоев самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғаларини топширди.

Касаба уюшма фаоли, 3-мактаб ўқитувчиси Ёқутхон Баҳриддиновага Турон фанлар академиясининг “Энг улуғ устоз” халқаро эсдалик нишони топширилди.