Мамлакатимиз миқёсида айни кунларда Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кенг қанот ёзиб, унинг  доирасидаги саъй–ҳаракатлар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли муассасалар ҳам бу борадаги амалий ишларда фаоллик кўрсатишмоқда. Бугун тумандаги 5–мактабда семинар ташкил этилиб, унда барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, уларнинг хўжалик ишлари  бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Жараёнда 50 дан ортиқ павлония кўчати экилиб, ўзига хос боғ ташкил этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, кузги мавсумда вилоят бўйича барча умумтаълим мактаби ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида 12 мингдан зиёд мевали ва манзарали кўчат ўтқазиш режалаштирилган.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати