Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш:Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ЎзР ВМ, ЎзРда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари:Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартибини, аҳолини рўйхатга олиш дастурини ҳамда рўйхатга олиш варағининг шаклларини тасдиқлайди; аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилайди; давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради; аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахларни жалб этиш ва ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. Ўзбекистон республикасида АРОни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси:Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда жараёнларнинг мувофиқлаштирилиши ва маниторингини амалга оширади; Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлилини ўтказади; Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, Аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил этиш ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқади; Аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб қилиш ва ишига ҳақ тўлашни ташкил қилади; Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; Республика комиссисини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Респбликаси Президенти томонидан белгиланади, Статистика агентлиги республика комиссиясининг ишчи органидир.
Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи:Рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дастури ва рўйхатга олиш хужжатларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва ишлов беради; рўйхатга олиш варағи ва бошқа ҳужжатларни сақланиши ва йўқ қилинишини тартибини белгилайди






