Жамиятда 82 минг бош наслли парранда, 45 минг бош наслли жўжа, 165 600 бош гўшт учун боқилаётган бройлер жўжаси мавжуд. Шунингдек, жамият 57 та ҳар бири 19200 донадан 54000 донагача тухумни инкубацияловчи инкубаторияга эга. 1 суткада 25000 бош ёки 37,5 тонна бройлер жўжасини сўйишга ихтисослашган замонавий сўйиш цехи, гўшт сақлаш учун махсус музлаткич мавжуд.

Йил бошидан 1600 тонна гўшт, 11 млн 500 минг дона тухум ишлаб чиқарилиб , 4 млн 700 минг дона бройлер жўжасини очириш учун инкубаторияга қўйилувчи наслли тухум Қозоғистон, Тожикистон давлатларига 1 млн 700 минг долларлик экспорт қилинди. 450 минг бош 1 суткали жўжа аҳоли ва тадбиркорларга етказиб берилди. Венгрия давлатидан ”РОСС 308” зотли жўжа олиб келиниб, мунтазам наслли она товуқ боқиш йўлга қўйилган.

Жамият 2000 тонна бройлер гўшти, 15 миллион дона наслли тухум ишлаб чиқариш,   2 миллион  500 бош наслли жўжа  сотиш қувватига эга.