Омон полвон Мавлонқул ўғли. Тарихий манбаларда келтирилишича, 1856 йилда  Уйчи туманининг Хизробод қишлоғида таваллуд топган. У ёшлик даврларидан от чоптириб, кураш тушиб, халқ орасида алоҳида обрў-эътибор қозонган машҳур полвонга айланади. Шунинг учун ҳам Қўқон хонлигининг энг машҳур эшонларидан  бири Ҳожи Муҳаммад Аминбекнинг фатвоси билан Хизробод қишлоғи мироббошиси лавозимига тайинланган. Ушбу лавозимда Омон полвон 30 йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат қилади.

Кўплаб ватанпарвар истиқлолчи кучлар қаторида Омон полвон ҳам ўзининг шаъни ва ғурури учун ҳам кураш майдонига кирган бўлса ажаб эмас.

Эзгулик маҳалласида истиқомат қилувчи Адашхон ая Раҳмонова салкам юз ёшни қарши олмоқдалар. Улар "Омон полвон"нинг набираси ҳисобланадилар.

"Нуроний"жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли М.Холмирзаева аяни йўқлаб, дуоларини олишди, эсдалик совғаларини топширишди.