Уйчи тумани “Қашқалдоқ Беруний" номли СИУ ҳудудида жойлашган Абдунаби Зайниддинов раҳбарлигидаги "Олтин гавҳар Зумрад нур" фермер хўжалиги миришкорлари 31,6 гектар майдондан 141 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, 45 центнерлик маррани забт этдилар.
Ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга топширилди. Пахтачиликнинг ўзидан шу кунгача 900 миллион сўмдан ортиқ даромад қилинди. Механизатор Ҳошимбой ва Зафаржон Пирматовлар, сувчи Бахтиёр Мўминов, Қобилжон Отамирзаев. Абдубанно Исоқов, Ҳабибулло Мамадалиев, оилавий пудратчилардан Ханифа Мамадалиева, Тилобат Солиева, Муҳаббат Усмонова, Қувурбоши МФЙдан чиққан ҳашарчилар ютуққа муносиб ҳисса қўшдилар. Бугун фермер хўжалиги дала шийпонида ҳосил тўйи бўлди. Унда Наманган вилоят ДСИ бошлиғи, сектор раҳбари А.Тиллаволдиев, туман ҳокими М.Маматхонов ҳамда сектор раҳбарлари қатнашиб, жамоа аъзолари, теримда фаол қатнашган теримчи ва ҳашарчиларни муносиб рағбатлантирдилар.







