Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сонли қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Уйчи туман ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда "Асакабанк" АЖ бошлиғи ўринбосари М.Ортиқов, Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Солиев, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖнинг вилоят бўйича вакили Ш.Турдиев, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси О.Мавланов, тегишли ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида янги механизмларни амалиётга жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Семинар давомида банк раҳбарларига дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилиб, мутахассисларни фикр-мулоҳазалари тингланди.






