✅ Мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳар ойда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланса, ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

⏺Якка тартибдаги тадбиркор ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил ихтиёрий равишда тўлаш ҳуқуқига эга.