"Умматали ота" фермер хўжалиги пахта майдонига Ахси жоме масжиди имом хатиби, нуроний отахон, ҳашарчи аёллар билан бирга ҳашарда қанашиб, юртимиз хирмони учун баракот сўраб, дуолар қилишди.
Машхад мозор масжиди имом хатиби АбдураҳимТурсунов "Ғуломжон Эркинжон" фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар ҳолидан хабар олиб, уларга куч-ғайрат, пахта хирмонига барака тиладилар.
Ислом нури масжиди имом хатиби Сайдулло Ғаниев бошчилигида "Усмонжон домла" фермер хўжалигида пахта йиғим- теримида қатнашиб, теримчилар ҳолидан хабар олишди, теримчиларга куч-ғайрат, пахта хирмонига барака сўраб, дуолар қилишди.
Девонабобо жоме масжиди имом хатиби АбдулфаттоҳМусахонов бошчилигида фахрийлар ва фаоллар ҳам пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатишмоқда.






