Республика прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Уйчи туман ҳокимлиги, бошқарманинг туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги ишсиз, бандлиги таъминланмаган, ижтимоий дафтарлар рўйхатида турган 20 нафар хотин-қизга тикув машиналари ва яна шунча йигитларга мотокультиваторлар топширилди.
Бугун тикув машинаси ва мотокультиватор олган фуқаролар ўзи-ўзини банд қилиш лойиҳасида бандликларини таъминлаб, оилаларига даромад олиб келадилар.
Албатта, бирор бир юмуш билан банд бўлиб, меҳнатдан қочмайдиган инсон камбағал бўлмайди, меҳнат қилиб рўзғорини бутлашга ҳаракат қилади. Бу фуқароларга ҳам маъсуллар берилган жиҳозлардан самарали фойдаланишларини билдирдилар.






