1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Уйчи туманидаги 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ижтимоий тўловлар шўъбаси мудири Нодирбек Иминов, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Тоҳиржон Боймирзаев иштирок этиб, устоз ва мураббийларга самимий тилаклар билдиришди. Муассасада кўп йиллардан буён фаолият олиб бораётган соҳа фидойиларидан бир гуруҳига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг байрам табриги ҳамда эсдалик совғалари топширилди.






