Амалдаги Фуқаролик кодексида юридик шахсларнинг бир неча турлари қайд этилади. Аввало, юидик шахслар фаолият мақсадига қараб тижорат ва нотижорат юридик шахсларга бўлинади. Шу билан бирга юридик шахслар фаолиятни ташкил этиш, бошқариш усулига қараб ташкилий ҳуқуқий шаклларга бўлинади.
Қуйидаги жадвалда юридик шахсларнинг ташкилий ҳуқуқий шакллари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
№ Тижоратчи юридик шахслар Нотижорат юридик шахслар
|
1 |
Хўжалик жамиятлари |
Акциядорлик жамиятлари |
Матлубот кооперативи |
|
Маъсулияти чекланган жамиятлар |
|||
|
Қўшимча маъсулиятли жамиятлар |
|||
|
2 |
Хўжалик ширкатлари |
Тўлиқ ширкатлар |
Жамоат бирлашмалари |
|
Командит ширкатлар |
|||
|
3 |
Хусусий корхона |
Жамоат фонди |
|
|
4 |
Ишлаб чиқариш кооперативи |
Муассаса |
|
|
5 |
Унитар корхона * |
Юридик шахсларнинг бирлашмалари |
|
|
6 |
Оилавий корхона |
Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи |
|
|
7 |
Фермер хўжалиги |
||
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2022 йилдаги ПҚ-415-сонли “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023-йил 1-мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Бунда мазкур ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш жараёнларини 2025-йил 1-январга қадар белгиланган.
И.Жаннаталиев,
Чортоқ туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.






