Рейд, яъни, махсус тадбирлар — йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл транспорт ҳодисалари ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга доир, комплекс вазифаларни бажаришга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма (бўлим, бўлинма)ларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланган ёки ўзаро келишилган режа асосида йўл-патрул хизмати (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) ходимлари, шунингдек, давлат бошқа органларининг вакиллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳаракатлар мажмуи саналади.Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 1-декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низом 10-бандига мувофиқ, махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси тўхтатилганда, йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирнинг айнан нима мақсадда ўтказилаётганлиги ҳамда тўхтатиш сабаби ҳақида тушунтириш берилиши керак.Шунингдек, ҳайдовчи махсус тадбирларни ҳақиқатда тасдиқланган режа асосида ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати — ахборот-диспетчерлик хизматига телефон қилиш ёки ушбу ходим хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилиш орқали маълумот олиши мумкин. Бунда ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчисининг талабига кўра, ушбу телефон рақами ҳақида маълумот беради.Йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирларнинг ўтказилиш мақсади, транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходими махсус тадбирда иштирок этган ёки этмаганлиги, транспорт воситаси тўхтатилган ҳудудда махсус тадбир ўтказилганлиги ҳақида маълумот берилади.Йўл ҳаракати қатнашчиси уни тўхтатган ЙПХ ходими хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилганда, мурожаат муаллифига қонунчиликда назарда тутилган тартибда асослантирилган жавоб хати берилади.Эътибор беринг! Махсус тадбирнинг шартли номланиши, тўлиқ моҳияти ҳамда кўлами ҳақида маълумот, шунингдек, махсус тадбирнинг ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар кўрсатилмайди, улардан нусхалар берилмайди.
М.Ҳайдаров ,
Чортоқ туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.






