Маълумки, 27 октябрда мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтади. Унга жойларда муносиб тайёргарлик олиб борилмоқда. Айниқса, жараёнда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш долзарб вазифа саналади.
Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида бугун бошланган ўқувда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этмоқдалар.
Машғулотларда бу йилги сайлов жараёнларининг ўтиши ҳақида етарли маълумотлар берилади.
Вилоят Маҳаллалар уюшмаси масъул ходими С.Муҳиддинов, туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, ва маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ. Аҳмедовлар ўқув аввалида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.






