Уйчи туманидаги 39-мактабнинг битирувчилари билан туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров учрашди.

Ҳоким ўринбосари ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги орзулари, танлаган олий таълим муассасалари ва касблари билан ўртоқлашди.

Ўқувчиларга Президентимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, шароитлардан тўғри фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берди. Суҳбат давомида ота-оналар ва устозларга меҳр-мурувватли, каттага ҳурматда ва кичикларга иззатда бўлишлик ҳақида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган фикрлар билдирилди.

Ш.Мирзабоев,ММИБД ўринбосари.