Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ва барчани қўшалоқ шодиёна билан қутлади.

Мазкур саноат зонасининг ташкил этилиши ҳудудда фаолият юритаётган ёш темирчи уста-ҳунармандлар учун айни муддао бўлди. Умумий ҳисобда 5,1 гектар майдонни эгаллаган мажмуа йўл, энергия, ичимлик каби барча инфратузилма билан таъминланди. Шу билан бирга, энергия тежамкор усуллар жорий этилиб, қуёш панелларидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилди. Хусусан, “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасининг биринчи босқичида умумий қиймати 55,0 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1500 мингдан зиёд иш ўрни яратилди.

Юртбошимизнинг жорий йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида мазкур саноат зонасини янада кенгайтириш борасида берган кўрсатма ва вазифалари асосида ҳудуднинг 2-босқич ишларини амалга оширилишига киришилган эди.

Бугунги кунга келиб, темирчилик саноат зонасининг 2-босқичи учун қўшимча 2,0 гектар майдон ажратилиши натижасида 33 та ёш уста ҳунарманд томонидан қиймати 22,1 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.