Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари! Маълумки, сўнгги йилларда маънавият, маърифат масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналши сифатида катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 22-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда муҳтарам Президентимиз томонидан 9 та йўналишда зарур ташаббуслар илгари сурилди.

Йиғилишдан келиб чиқиб, туманда маърифат тарғиботчилари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, истиқболли режаси асосида иш ташкил этилди.

Хусусан январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада ду-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари, иккинчи ўн кунликда ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган тарғибот тадбирлари, учинчи ўн кунликда Юртбошимизнинг “Маънавият хаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” мавзусидаги нутқи ва ундаги кўтарилган масалалар, мазмун моҳияти кенг тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бу йил туманимиздан 104 нафар хожилар Хаж зиёратларини адо этиб келишган бўлса шуларнинг 50 фоизи тарғибот ишларига кенг жалб қилинди.

Тумандаги барча ташкилот, корхона ва таълим муассасаларида жадид боболаримиз бой маънавий мероси асосида тарғибот кўргазмалари ва “Тилда, фикрда, ишда бирлик” шиорлари илинди.

2024 йилнинг саккиз ойи давомида бўлинма томонидан 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида тумандаги мавжуд 128 дан ортиқ ташкилот ва корхона, 46 та мактаб, 50 та мактабгача таълим ташкилоти, 56 та маҳалла, 2 та касб-ҳунар мактаблари, 3 та коллеж ва техникумларда маънавий-маърифий ишлар мувофиқлаштириб борилди. Тумандаги 27 та ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди ва ижроси йўлга қўйилди.

 

Туман ҳудудида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Уч авлод” учрашувлари, “Китобхонлик тадбирлари”, “Инсон қадри учун”, “Кинокарвон” лойиҳалари, “Жаҳолатга қарши маърифат билан”, “Маърифатли оила” тадбирлари, “Соғлом ҳаёт-соғлом келажак”, “Қатоғон қурборнлари” хотираси учун маънавий тадбирлар, “Қадриятлар қадр топган юрт”, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла”  каби мавзуларда кўплаб тарғибот ишлари олиб борилди.

Жорий йилда умумий 205 та оммавий-маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек маънавият ва сиёсий маърифат соатлари  ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда жами 51900 нафар аҳолининг турли қатламлари қамраб олинди.

Туманимизнинг таниқли ижодкори драматург Адҳамжон Аҳмаджоновнинг маърифатпарвар жадид бобомиз Мулла Йўлдош Хилватий хаёти ҳақидаги “Бедор руҳ”, Шокиржон Бойхановнинг “Меҳрибоним”, Кимёхон Расулованинг “Зулмат ортидаги нур”, Маъсуда Қирғизованинг “Оила-ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, фалсафа фанлари доктори, профессор Мунира Қаҳарованинг “Инсон қадрини юксалтиришда жамоатчиликнинг фикри”, "Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари", Исмоил Мамаджановнинг “Янги маънавий макон ва маърифатли жамият”, “Маҳаллада янги маънавий тўлқин” номли жами 8 дона китоб Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, туман бўлинмаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан чоп эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант лойиҳасида иштирок этиб, «МУСТАҲКАМ ОИЛА-БАРҚАРОР ЖАМИЯТ АСОСИ» номли лойиҳаси учун 100 000 000 сўмлик, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими томонидан молиялаштирилган “Энг таъсирчан лойиҳа” танловининг “Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва бу борада маҳаллаларнинг ўрнини ошириш” йўналиши бўйича Уйчи туман бўлинмасининг «МАҲАЛЛАДА ЯНГИ МАЪНАВИЙ ТЎЛҚИН» номли грант лойиҳаси қўлга киритиб, 10.000.000 сўм маблағга эга бўлинди.

Юқоридаги лойиҳа маблағларидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига 13 млн сўм эвазига 2 дона катта, 4 млн сўм эвазига 8 дона кичик қандолат пишириш мосламалари, 5 млн сўм эвазига 1 дона тикув машинаси,  10 нафар оила бекаларига қимматбахо уй рўзғор анжомлари тақдим этилди.

Бундан ташқари 12 миллион сўмлик услубий қўлланма, 3 миллион сўмлик бадиий адабиётлар ҳарид қилиб тадбирларда аҳолига бепул тарқатилди.

2024 йил 25-26-март кунлари Давлатимиз раҳбарининг Наманганга қилган ташрифлари чоғида Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда хорижда мехнат қилаётган мигрант фуқароларимизни ўз юртига қайтариш, ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни маънавиятли, маърифатли қилиб тарбиялаш масалаларида устувор йўналиш ва муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунга кўра тумандаги 56 маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла еттилиги”га қўшимча равишда ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида “Маърифат” тарғиботчилари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу вазифага тумандаги энг фаол, ташаббускор ва соҳанинг фидойилари саралаб олинди.

2024 йил 19 июнь куни Уйчи туманида “Маҳаллаларда “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини тизимли ташкил этиш” мавзусида Республика семинари ўтказилди.

Семинар доирасида 10 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди ва семинар қатнашчиларини Сурхондарё тажрибаси асосида туманда ташкил этилган “Маънавият сектори” фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.

Семинар якунида барча тарғиботчиларга Республика «Маърифат» тарғиботчилар жамияти “Маърифат тарғиботчиси” кўкрак нишони ва гувоҳномалари топширилди.

Жорий йил давомида 5 маротаба туман маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Унда турли ижтимоий масалалар муҳокама этилиб, худудга тегишли камчиликларни бартараф этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Қадрли брифинг қатнашчилари Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси бундан кейин ҳам маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятини изчил давом эттиради. Дилмурод Абдиқахаров,  Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси бош мутахассиси