Меҳнат кодексининг 116-моддаси еттинчи қисмида:
“3 иш кунидан кечиктирмай бошқа тарафни ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ходим қўшимча ишни бажаришни муддатидан олдин рад этиш, иш берувчи эса уни бажариш тўғрисидаги топшириқларни муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга” дейилган.
Демак, сиз сизга юклатилган қўшимча ишдан бош тортмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида 3 иш куни олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантирасиз ва шундан сўнг ўша қўшимча ишни тўхтатишга ҳақли бўласиз.
Умуман, мана шу тартибни бошқалар ҳам билиб қўйгани яхши. Айрим иш берувчилар вақтинча бўлмаган бошқа ходимларнинг ёки вакант бўлиб турган лавозимларнинг вазифаларини ишлаб турган ходимга юклатади-да, лекин унга ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўламайди.
Бундай ҳолатларда икки карра юклама билан ишлаётган ходим қўшимча ишни бажаришни юқорида кўрсатилган тартибда тўхтатишга ҳақлидир.
Шокиржон ДАДАБОЕВ, туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.






