Ушбу шиор остида ўтказилаётган "Мустақил юрт оқшомлари" Уйчи туманида қизғин давом этмоқда.
Беруний маҳалласида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Чортоқ туман маданият бўлими ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирда “Сардор шамс” гуруҳи жонли ижродаги чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этмоқда. Куй-қўшиқлар санъат мухлисларига хуш кайфият бағишламоқда.






