Мустақиллик байрами арафасида Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик МФЙнинг “Маърифат” кўчасида истиқомат қилувчи аҳолининг хурсандчилиги чексиз. Боиси туман ЙФДМ томонидан махсус дастур  доирасида ушбу  кўчада 587 метр йўл асфальтланмоқда.