Навбатдаги ташриф объекти 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙ бўлди. Мазкур маҳалладаги  бешта кўчага 6 млрд. сўм маблағ эвазига "Комлекс" МЧЖ томонидан 11 км. масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилиб,  сув узатиш иншооти  қурилмоқдаБу билан  маҳалладаги 565 та хонадонда яшовчи 2952 нафар аҳолининг  тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.

Ушбу маҳаллада жойлашган 43-ДМТТда 50 нафар бола таълим-тарбия олади. Муассаса ташкил топганига беш йил бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кейинги вақтда бино яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилди. Аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб, муассаса учун 120 ўринли янги бино қуриладиган бўлди. Бунинг учун 4 млрд. 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокими мазкур объектда нуронийлар билан суҳбатлашиб, чекка ҳудудлардаги бу каби ўзгаришлар халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси эканини эътироф этди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.