Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  тумандаги ўрганишлари  давомида мазкур мактабларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

Дастлабки объект 6-мактаб бўлди.Мазкур илм масканига қўшимча 420 ўринли ўқув биноси қурилмоқда. “Порлоқ капитал инвест” МЧЖ томонидан  3 млрд. 709 миллион сўм   маблағ эвазига  бунёд этилаётган мазкур бино янги ўқув йилида мактаб жамоасига туҳфа қилинади.

7-мактабга 12 млрд. 286 млн. сўм маблағ эвазига 540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда, мавжуд 1044 ўринли биноси капитал таъмирланмоқда.  36-мактабга 4 млрд. 161 миллион сўм   маблағ эвазига  540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.

Вилоят ҳокими ҳар учала объектда қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.