Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда байрам олдидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Ш. Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т. Исматиллаев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовиштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, туманимиздаги бунёдкорлик ва ўзгаришлар ҳақида сўзлашди. Байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, қабристонларда ҳашар уюштириш бўйича режалар белгилаб олинди.






